Ўзбекистон | 14:00 / 02.02.2026
2459
1 дақиқада ўқилади

“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди

Маҳаллаларга “спорт тарғиботчиси” сифатида бириктирилган жисмоний тарбия ўқитувчисига устама ҳақ тўланади.

Амалдаги ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир мактабдан бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчиси маҳаллаларга “спорт тарғиботчиси” сифатида бириктирилиб, унинг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш белгиланган.

Мақсад — маҳаллаларда аҳолини, айниқса ёшларни спортга кенг жалб этиш, оммавий спорт тадбирларини мунтазам ташкил қилиш ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ишларини тизимли йўлга қўйишдан иборат.

“Спорт тарғиботчиси”нинг асосий вазифалари одатда қуйидагиларни ўз ичига олади:

— маҳаллада оммавий спорт машғулотлари ва мусобақаларини ташкил этишга кўмаклашиш;
— аҳоли, айниқса бола-ўсмирларни спорт тўгаракларига жалб қилиш;
— соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни мувофиқлаштириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид