Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ниццадаги теракт иши бўйича айбланувчилар 18 йилга қамалди
Парижда 2016 йилда 86 кишининг ўлимига сабаб бўлган Ниццадаги терактда айбланган саккиз кишига суд ҳукми чиқарилди. Асосий айбланувчилар террорчилик ташкилотида қатнашгани учун 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ниццадаги теракт / Фото: AP
Парижда 13 декабрь, сешанба куни 2016 йил июлида Ниццадаги теракт бўйича суд жараёни ниҳоясига етди, ўшанда ушбу ҳодиса оқибатида юзлаб одамлар жабрланганди. Саккиз нафар айбланувчи турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди, энг кўпи - 18 йил.
Судга келганлар ҳужумни амалга оширишда у ёки бу тарзда ёрдам берганликда айбдор деб топилди. Икки айбланувчи террористик ташкилотда қатнашгани учун 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд улар жиноятчига унинг режалари ва радикал қарашлари ҳақида билган ҳолда, юк машинасини ижарага олиш ва қурол олишга ёрдам берганини исботланган деб ҳисоблади - бу уларнинг телефон суҳбатлари ва ёзишмалари стенограммасидан далолат беради.
Яна бир судланувчи ҳайдовчига тўппончани сотганини тан олди, жиноятчи ўша тўппонча билан машинада одамларга келиб урилганидан кейин полицияга ўқ узган. 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган айбланувчи, харидорнинг теракт содир этиш режалари ҳақида билмаганини даъво қилди.
Бундан ташқари, жараёнда беш нафар айбланувчи қурол савдоси иштирокчиси деб топилиб, улар икки йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.
2016 йил июль ойида 19 тонналик юк машинаси миллий байрам – Бастилияни қўлга олиш кунини нишонлаш учун Ницца қирғоғида йиғилган оломонга юқори тезликда келиб урилди. Натижада 86 киши ҳалок бўлди, бир неча юз киши жароҳат олди. Машина бошқараётган 31 ёшли Тунис фуқароси полиция томонидан отиб ўлдирилган. Кейинчалик маълум бўлишича, у психолог қабулида бўлган ва ҳужумни бир неча ҳафта давомида режалаштирган.
Ҳужум учун масъулиятни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олди, бироқ тергов у ва ҳайдовчи ўртасида ҳеч қандай алоқани аниқламади, хулосага кўра, аввалроқ оиладаги зўравонлик ва майда жиноятлар учун судланган эркак ИШИД таъсирисиз радикалга айланган.
Мавзуга оид
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025
Сиднейда ўт очганлардан бирининг қуролини олиб қўйган киши қаҳрамонга айланди. Уни Трамп ҳам мақтади
15:05 / 25.11.2025