Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косонлик ота машинаси хатлангани сабаб 6 йиллик алимент пулини бир йўла тўлади
Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Ў.Р. фарзанлари таъминоти учун 62,5 миллион сўмга яқин маблағни тўлаб берди. Бу ҳақида МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг 20 март 2015 йилдаги ажримига асосан, Ў.Р. Г.Б. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун даромадининг ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, Ў.Р. суд қарори чиққандан буён алимент пулини тўламасдан келган. Қарздорлик 1 апрель санасига қадар 62 млн 481 минг сўмни ташкил этган.
Жорий йилнинг апрель ойида МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг «Ford» русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинган ҳамда Ў.Р.га қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган.
Шундан сўнг қарздор берилган ихтиёрий муддат давомида жами ҳисобланган 62 млн 481 минг сўм қарздорликни бартараф этди.
Аввалроқ, Қашқадарёда қарздорлиги туфайли 360 нафар шахс ва 324та транспорт воситасига қидирув эълон қилингани ҳақида хабар қилинганди. Топилган фуқароларнинг 96 нафари алимент бўйича қарздор бўлган.
Чироқчилик ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб берди.
Шунингдек, Мубораклик отадан салкам 12 млн сўм алимент ундирилган эди.
Мавзуга оид
10:52 / 26.12.2025
Макриддаги тоғ портлатилиши бўйича изоҳ берилди: уй ва мактаб деворларидаги ёриқлар қўшимча текширилади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
09:13 / 06.12.2025
Хизматдаги ЙПХ ходимини видеога олиб, тармоққа жойлаш – маъмурий қамоқ билан тугади
10:06 / 27.11.2025