Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Талабага мадад»: талабаларга умуман контракт пулларини тўлаб бермаган ҳокимликлар маълум қилинди
«Талабага мадад» лойиҳаси доирасида 6та ҳокимлик бирорта ҳам талабага контракт пулларини тўлаб бермагани маълум бўлди.
Фото: Shutterstock
Ёшлар ишлари агентлигининг Kun.uz’га тақдим этган маълумотларидан, «Талабага мадад» лойиҳаси доирасида талабаларга контракт пулларини тўлаб бермаган ҳокимликлар ҳам борлиги аён бўлди. Кўрсаткичлар 15 ноябр ҳолатига кўра берилмоқда.
1. Бўзатов тумани (Қорақалпоғистон Республикаси);
2. Қонликўл тумани (Қорақалпоғистон Республикаси);
3. Когон тумани (Бухоро вилояти);
4. Қоракўл тумани (Бухоро вилояти);
5. Жомбой тумани (Самарқанд вилояти);
6. Фурқат тумани (Фарғона вилояти).
Kun.uz манбасига кўра, ушбу ҳокимликлар агентлик раҳбарияти бошчилигида ўтказилган онлайн йиғилишда қаттиқ огоҳлантириш олган. «Айрим ҳокимлар маҳаллий бюджетда маблағ йўқлигини айтиб, баҳона қилади. Улар шунчаки ВМнинг 250-сонли қарорини бажармаган. Пули йўқлар ҳам бор, аммо пул йўқлигини вилоятга айтса, ўша туманга пул берилиши кўзда тутилган», — дейди манба.
Аввалроқ, агентлик лойиҳа доирасидаги энг фаол ҳокимликлар рўйхатини эълон қилганди. Унга кўра Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги талабаларга энг кўп моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талабага 662,7 млн сўм). Энг кўп контракт миқдорини Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талабага 807,2 млн сўм).
Эслатиб ўтамиз, Кun.uz контракт пулини тўлашда «Талабага мадад» лойиҳаси ким учун ва ариза тартиби борасида батафсил ёзганди.
Мавзуга оид
10:34 / 21.11.2025
Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
18:43 / 23.09.2025
Магистр аёллар контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаш бўйича ариза бериш муддати узайтирилди
15:51 / 22.09.2025
ОТМларда ўқишга киролмаганлар учун қўшимча қабул ўтказилади
11:51 / 11.09.2025