Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
5349
1 дақиқада ўқилади

Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишидаги парвозлар 2026 йил баҳорига режа қилинган.

Фото: Etihad Airways

Etihad Airways авиакомпанияси БАА пойтахти Абу-Даби шаҳридан Форс кўрфази, Европа, Кавказ ва Марказий Осиёдаги еттита янги йўналиш бўйича парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Жумладан, Абу-Дабида жойлашган авиакомпания Олмаота (Қозоғистон), Боку (Озарбойжон), Бухарест (Руминия), Мадина (Саудия Арабистони), Тбилиси (Гуржистон), Тошкент (Ўзбекистон) ва Ереванга (Арманистон) парвозларни йўлга қўяди.

Чипталар бир неча кун ичида сотувга чиқарилади, рейслар 2026 йил март ойида бошланади.

Бу эълон Венгриянинг Wizz Air бюджетли авиакомпанияси Абу-Дабидаги фаолиятини тўхтатаётганини, шу сабабли, кўплаб йўналишлардаги авиақатновлар, жумладан, Тошкент ва Самарқандга парвозлар тўхтатилишини маълум қилганидан бир кун ўтиб янгради.

Қайд қилинишича, Etihad Airways 2025 йил биринчи ярмида 10,2 миллион йўловчини ташиди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиз кўп. Йил давомида ўриндиқлар билан бандлик даражаси ўртача 87 фоизни ташкил этди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид