Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда ишлаётган ўзбекистонликлар сонини ошириш режалаштирилмоқда
12 декабр куни Дубай шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев БАА Инсон ресурслари ва амирликлаштириш вазирлиги халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Абдулла ал-Нуайми билан учрашув ўтказиб, қонуний меҳнат миграцияси ва Амирликларда ишлаётган ватандошлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Суҳбат давомида томонлар қонуний миграцияни ривожлантириш, БАА ҳудудида меҳнат фаолиятини юритаётган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан фикр алмашди. Абдулла ал-Нуайми Амирликларда жорий этилган меҳнат тизими ҳамда хорижий ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.
Хусусан, ишлаш учун таклифнома билан келган барча фуқароларнинг ҳуқуқлари вазирлик томонидан тўлиқ назорат қилиниши, ойлик маошларнинг ўз вақтида тўланиши таъминланиши асосий масала экани таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этишини инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг малакали кадрларига эҳтиёж алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар иш ҳақини ҳимоя қилиш тизими, инспекция назорати ва рақамлаштириш бўйича илғор амалиётларни ўрганиш мақсадида ўқув семинарларини ташкил этиш, БАА меҳнат тизими тажрибасини ўртоқлашиш учун ўзбекистонлик мутахассислар билан онлайн мулоқотлар ўтказиш, шунингдек, рекрутинг компаниялари орқали Амирликларда ишлаётган ватандошлар сонини оширишга қаратилган қўшма чораларни фаоллаштириш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026