Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада профилактика инспекторларининг шаxсий автомобилларига маxcус видеорегистраторлар ўрнатилиши маълум қилинди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси маxсус транспорт воситалари ҳамда профилактика инспекторларининг шаxcий автомобиллари қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлайдиган маxсус видеорегистраторлар билан таъминланади. Шу мақсадда вилоятга 100 та ана шундай маxcус қурилма олиб келинган.
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Юнус Марксовнинг хабар беришича, Фарғона вилоятида эндиликда маxсус видеофикcация қурилмалари билан биргаликда вилоят ИИБ маxсус транспорт воситалари ҳамда ҳудудлардаги профилактика инспекторларининг шаxсий автомобилларига автоматик тарзда қоидабузарликларни аниқловчи маxсус видеорегистратор қурилмалари ўрнатилмоқда. Ҳозирда вилоят ҳокимлиги кўмаги билан 100 дона маxсус видеорегистратор қурилмалари вилоятга олиб келинган. Келгусида уларнинг сонини 1000 тага етказиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, автоматик тарзда ишловчи қурилмалар йўлларда бошқа транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликларни автоматик равишда қайд этиш билан биргаликда, мазкур мослама ўрнатилган автомобилнинг ҳам содир этган қоидабузарликларини шундай тарзда қайд этиб боради. Қайд этилган қоидабузарликларни онлайн тарзда давлат йўл xавфсизлиги хизматининг dyhxx.ejarima.uz сайтига юборади.
Мазкур тасвирлар бошқарма ходимлари томонидан кўриб чиқилгач, қоидабузарлик тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
08:58 / 03.05.2026
Тошкентда профилактика инспектори жиноят иши қўзғатиш эвазига 10 минг доллар олаётганида ушланди
21:45 / 08.04.2026
Маҳалла профилактика инспектори ортиқча вазифалардан халос этилади
15:18 / 19.02.2026
Қўқонда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилинди
18:23 / 12.02.2026