Ўзбекистон | 08:05 / 16.11.2019
67507
2 дақиқада ўқилади

Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонларда ўзгариш юз беради

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Қуролли Кучларидаги ҳарбий унвонларда ўзгариш юз беради. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси (Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар таркиби. Ҳарбий унвонлар) тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

Маълумот учун, Қуролли Кучларда ҳозирги вақтда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилган:

Эслатиб ўтамиз, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.

Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.

Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.

Мавзуга оид