Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Метро қурилишини Мустақиллик байрамигача якунлаш ниятидамиз» – Президент
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бўлиб турибди. Қатор объектлардан сўнг туманлар фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.
Фото: Kun.uz
“Бир пайтлар Сергелини иккига бўлиб, Янгиҳаёт туманини тузганимизда, “Янгиҳаётда ҳаёт бўлармикин?” деган шубҳалар бўлганди. Лекин 300 мингдан ортиқ аҳолини бошқариш, фаровонлигини таъминлаш учун бу чора зарур эди. Ҳозир бу туманда кўплаб иш ўринлари яратилмоқда.
Мана, Сергелига метро келди. Умуман, метро қурилишини Мустақиллик байрамигача якунлаш ниятидамиз. Бизда бундай қурилиш тизими йўқолиб кетганди, демак бу соҳа ҳам биз учун янгилик.
Мен Самарқандда айтгандим – Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаймиз. Хавфсиз, арзон транспортни йўлга қўямиз. Лекин етти ўлчаб бир кесамиз, қайси маршрутларда йўлга қўйишни қайта-қайта ўрганамиз.
Бу тумандаги 30 та маҳаллага 60 та қўшимча куч олиб келдик. Энди бу қарорлар натижасида одамлар нима манфаат кўради – мана шу саволларга жавоб топишимиз керак. Худо хоҳласа 1-2 йил ўтади, халқимизнинг ўзи бунга баҳо беради. Чунки якка-ю ягона йўлимиз шу”, – дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
11:54 / 03.12.2025
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши рейдлар кучайтирилди
15:47 / 20.10.2025
«Бундай йўлларни кўпайтириш керак» – президент BRT тизими ҳақида
16:24 / 17.10.2025