Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Германия ҳайвонот боғидаги оқ шер болалари
6 февраль куни Германия шарқидаги Магдебург шаҳри ҳайвонот боғига ташриф буюрганларга ноёб оқ шер болалари кўрсатилди. Боғ маъмуриятининг аниқлик киритишича, жониворлар альбинослар эмас, уларнинг ранги эса генетик ўзига хослик билан боғлиқ.
Тўртта шер боласи 2016 йилнинг 25 декабрь куни туғилган, бироқ ҳайвонот боғи ходимлари уларга эндигина шерлар қафасини ўрганиб чиқиш имконини беришди. Ҳар бир жонивор олти килограмм вазнга эга бўлиб, тез ўсмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Уларнинг отаси Мадиба ва онаси Киарада 2016 йилнинг апрель ойида яна иккита шер боласи туғилганди.
Мавзуга оид
14:19
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00
2025 йилда Германия осмонида 1000 та шубҳали дрон қайд этилди
14:53 / 20.12.2025
Украина учун янги кредит Германияга миллиардларга тушади
11:28 / 20.12.2025