Ўзбекистон | 16:23 / 26.08.2025
7094
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Иордания визасиз режим ўрнатади

Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга илк ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди. Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайн президент Шавкат Мирзиёевни Иорданиянинг “Ан-Наҳда” ордени билан тақдирлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.

Ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:

  • Экстрадиция тўғрисида битим;
  • Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
  • Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
  • Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;

  • Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
  • Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
  • дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
  • Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

Ташриф доирасида Иордания подшоҳи Ўзбекистон президентини Иорданиянинг “Ан-Наҳда” (“Ренессанс”) ордени билан тақдирлади.

“Ушбу мукофотни кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг муносиб эътирофи, шунингдек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва ҳурмат ифодаси сифатида катта мамнуният билан қабул қиламан”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид