Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.
Ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:
- Экстрадиция тўғрисида битим;
- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
- Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
- Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;

- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
- Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
- дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
- Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

Ташриф доирасида Иордания подшоҳи Ўзбекистон президентини Иорданиянинг “Ан-Наҳда” (“Ренессанс”) ордени билан тақдирлади.
“Ушбу мукофотни кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг муносиб эътирофи, шунингдек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва ҳурмат ифодаси сифатида катта мамнуният билан қабул қиламан”, – деди Шавкат Мирзиёев.












