Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича аризаси рад этилган талабалар учун апелляция бўлмайди — вазирлик
Ўқишини кўчириш ёки тиклаш учун ариза берган талабгорлар рад жавобини олса, улар бунинг учун апелляция бера олмайди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқуловга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Ҳозирда талабaларнинг аризaлари кўриб чиқиляпти. Улар ўз аризалари натижасини transfer.edu.uz порталидаги шахсий кабинетларидан кўриб олишлари мумкин.
Ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича рад жавобини олган талаба учун апелляция жараёни бўлмайди», – деди Бегимқулов 12 августдаги Халқаро пресс-клуб сессиясида.
Аввалроқ, 15 июлдан 5 августгача бўлган муддатда ўқишни кўчириш ва тиклаш бўйича 43 мингдан ортиқ ариза келиб тушгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:04 / 20.02.2026
Суд қарорлари ижросини тўхтатиш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
11:52 / 14.08.2025
Абитуриентларнинг апелляция аризаларини топшириш шартлари эълон қилинди
12:33 / 17.08.2024