Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги клиникада операция пайтида 9 ёшли бола вафот этди
Пойтахтдаги Paeonnis клиникасида ўтказилган ринопластика амалиётида бемор ўлими рўй берди. Kun.uz шаҳар прокуратурасидан олган маълумотга кўра, ҳолат бўйича текширув бошланган.
Фото: Google-хариталар
25 август куни Тошкент шаҳридаги Paeonnis клиникасида 9 ёшли бола операция вақтида вафот этди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, бола 1 ҳафта олдин клиникада тиббий кўрикдан ўтган. Сўнгра бурун соҳасида ўтказилган ринопластика жарроҳлик амалиётидан тирик чиқмаган.
Тошкент шаҳри прокуратураси ҳодиса юз берганини тасдиқлади ва терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.