Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик опа-сингил Даун синдроми бўлган болалар учун мобил илова ишлаб чиқди
Ўзбекистонлик опа-сингил "қуёш-болалар" учун мобил илова ишлаб чиқди, дея хабар беради БМТ ахборот хизмати.
17 ёшли Севинч ва унинг опаси Настарин ҳар йили БМТ Тараққиёт дастури қўллаб-қувватлаши остида Ўзбекистонда хотин-қизлар учун Technovation технологик танлови ўтказилиши ҳақида эшитишлари билан унда иштирок этишга қарор қилишди. Зеро, бу вақтга келиб уларда мобил телефонлар учун илова ишлаб чиқиш ғояси бор эди.
Фото: БМТ ахборот хизмати
Етти йил илгари Маҳмудовлар оиласида Даун синдроми бўлган ўғил бола дунёга келди.
"Укамиз туғилганида бу диагноз ҳақида етарлича маълумотга эга эмас эдик. Ота-онам шок ҳолатига тушишганди. Уларнинг тушкунликни енгиб ўтишлари жуда қийин кечди. Жамоатчилик фикри ҳам ёрдам бермади", - дея эслайди 18 ёшли Настарин.
Опа-сингил деярли бутун бўш вақтини Аҳмаджон билан бирга ўтказишади, унга дарс қилишга ёрдам беришади, у билан ўйинлар ўйнашади ва қувонтиришади. Қизлар Technovation лойиҳаси доирасида Даун синдроми бўлган болалар учун «Sun Child», яъни «Қуёш-бола» мобил иловасини ишлаб чиқишди.

У боланинг ривожланишини америкалик профессорлар томонидан ишлаб чиқилган, синдром ҳақида муҳим маълумотни жамлаган, шу йўналишга ихтисослашган малакали шифокорларни топишга ёрдам берувчи методика бўйича кузатишга кўмак беради.
Technovation танлови иштирокчилари нафақат илова ишлаб чиқишни, балки бизнес-режа тайёрлаш ва мавжуд ғояни бозорда илгари суришни ҳам ўргатади.
Фото: БМТ ахборот хизмати
"Тадбир жуда қизиқ ўтди. Мен ўзимда кутилмаган истеъдодни кашф қилдим. Келгусида албатта ўз бизнесимни очаман", - деди Настарин.
Мавзуга оид
20:01 / 16.12.2025
4 млндан 100 млн сўмгача. Humans иловаси орқали ўғирланган пулларни ким тўлайди?
09:12 / 16.12.2025
Телефон хавфсизлиги: зарарли APK файллардан сақланиш бўйича тавсиялар
12:09 / 09.12.2025
Humans иловасига уланган карталардан оммавий равишда пул ечиб олиняпти
14:15 / 03.12.2025