Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ҳукумати смартфонларда ўчириб бўлмайдиган давлат иловасини жорий этмоқда
Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги барча смартфонларда Sanchar Saathi иловасини ишлатиш имконини яратиш учун ишлаб чиқарувчиларга 90 кун муҳлат берди. Мухолифат бу талабни конституцияга зид, деб ҳисоблаяпти.
Фото: Richard Kujur/DW
Ҳиндистон ҳукумати мамлакат фуқароларининг барча смартфонларига давлат томонидан ишлаб чиқилган Sanchar Saathi иловасини ўрнатишни талаб қилди. Apple, Samsung, Xiaomi ва бошқа ишлаб чиқарувчилар келаси 90 кун ичида бу иловага нафақат янги, балки фойдаланилаётган смартфонларда ҳам, ўчириб бўлмайдиган тарзда, кириш имконини таъминлаши керак. Тегишли баёнот 1 декабр, душанба куни Ҳиндистон Матбуот ахбороти бюроси (PIB) томонидан эълон қилинди.
Ҳокимият вакилларининг айтишича, бу чора кибержиноятчилик ва фирибгарларга қарши курашиш, шунингдек фуқароларни давлат фаолияти тўғрисида хабардор қилиш учун зарур. Sanchar Saathi иловаси яратувчиларининг таъкидлашича, дастур ўғирланган смартфонларни топиш, блоклаш ва улардаги маълумотларни бошқаришга ёрдам беради. Уларга кўра, ушбу илова ёрдамида Ҳиндистон фуқаролари 700 мингга яқин ўғирланган ёки йўқолган мобил телефонлардаги маълумотларни тиклашга муваффақ бўлган.
Ҳиндистон мухолифати ва ҳуқуқ ҳимоячилари эса бу талабни кескин танқид қилиб, уни конституцияга зид, деб атади. Улар ҳукумат Sanchar Saathi орқали фуқаролар устидан кузатув ўрнатишни кўзлаяпти, деган хавотирни билдирмоқда.
Reuters агентлиги исми ошкор этилмаган уч манбага таяниб хабар беришича, Apple ўз смартфонларига киберхавфсизликка оид бу давлат иловасини олдиндан ўрнатиш тўғрисидаги талабни бажаришни режалаштирмаяпти ва Ню-Деҳли ҳукуматини бу борадаги ўз хавотирларидан хабардор қилади.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026