Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи ва унинг шериги ушланди
Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи ва унинг шериги Чироқчида давлат дастурига киритилган қудуқни ишга тушириш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан пул олганда ушланган.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. ва Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Чироқчи участкаси бошлиғи С.А. фуқаро Б.Э.га танишлари орқали Чироқчи туманидаги “Ч.Ч.” фермер хўжалиги дала майдонидан давлат дастурига киритилган қудуқни қазиб ишга тушириш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 2 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда Ғузор тумани ҳокими ёрдамчиси 300 доллар олаётганда ушланганди.
Мавзуга оид
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
15:31 / 29.11.2025
Қашқадарё воҳасида 2300 йиллик қалъа-шаҳар қолдиқлари топилди
08:10 / 17.11.2025