Ўзбекистон | 08:51 / 13.02.2019
8165
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси тасдиқланади 

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда тасдиқланади.

Концепцияда:

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини аниқ белгилаш;

мамлакатнинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш;

замонавий шароитлардаги ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш;

барча давлатлар ва нyфyзли халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларининг барқарор тизимини барпо этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги имижи, ўрни ва таъсирини мустаҳкамлаш;

халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш, БМТ тузилмалари ва махсус муассасалари норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочи - ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 апрель, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 май.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид