Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон-Германия савдо уйи» мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ҳамкорликка чақиради
«Ўзбекистон-Германия савдо уйи» фаолияти Ўзбекистон ва Германия компаниялари ўртасидаги экспорт-импорт ва инвестицион операциялар салоҳиятини оширишга ҳамда европалик инвесторларни ва инновацион технологияларни жалб қилишга йўналтирилган. Лойиҳа Ўзбекистон республикаси савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистоннинг Германия федератив республикасидаги элчихонасининг фаол кўмагида ONS Frankfurt немис компаниялари гуруҳи томонидан амалга оширилмоқда.

«Ўзбекистон-Германия савдо уйи» Ўзбекистондаги немис иқтисодиёти клуби, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ва Германиядаги ишбилармонлар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. Бунинг натижасида, қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш учун зарур бўлган бизнес ҳамкорлар тармоғининг мақсадли аудиторияси кенгайиб бормоқда.
«Ўзбекистон-Германия савдо уйи» нинг устувор мақсади, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, маҳаллий экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари савдосини Европа мамлакатлари бозорларида илгари суришни рағбатлантиришдан иборат. Ушбу йўналиш доирасида Германия,Белгия, Голландия, Швеция, Финляндия ва Россия федерациясининг кўплаб таъминот ва савдо тармоқлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Экспериментал тартибда етказиб берилган турли хил қуритилган мевалар, ҳўл ва музлатилган мева намуналарининг таъми ва биологик хусусиятлари тўғрисида ижобий хулосалар чиқарилди.
Шу билан бирга, биз амалий тажриба асосида мева-сабзавот маҳсулотларини Европа иттифоқининг етакчи мамалакатларига (Германия, Белгия, Голландия, Франция, Швеция ва Польша) тўлиқ экспорт қилишга тўсқинлик қилаётган бир қатор омилларни аниқладик.

Биринчиси – бу кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларда Европа иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш учун зарур бўлган GLOBAL G.A.P., International Food Standard (Халқаро озиқ-овқат стандарти), EU organic certificate (Европа иттифоқи органик сертификати), BRC Global Standard каби сертификатларнинг мавжуд эмаслигидир.
Мисол учун, Германияда био-маҳсулотларга катта талаб мавжудлиги ва юқори қўшимча қийматга эгалиги, етказиб берувчиларни доим ўзига жалб қилиб келган. Биз био-маҳсулотларга европалик ҳамкорлардан кўплаб сўровлар оламиз. Ўзбекистондаги мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари EU organic certificate (Европа иттифоқи органик сертификати) га эга эмаслиги сабабли, ушбу истиқболли бозордаги имкониятларни қўлдан чиқараётганимизни кузатяпмиз.
Мазкур масала доирасида «Ўзбекистон-Германия савдо уйи» 2019-2020-йилларга мўлжалланган экспорт учун йўналтирилган, замонавий қадоқлаш тизими ва техник назорат воситалари билан таъминланган ҳамда Европа иттифоқи стандартларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган био мева-сабзавотлар етиштириш бўйича “Ўзагросаноат” лойиҳаларини ишлаб чиқди ва тасдиқлади.
Шунингдек, биз маҳаллий мева-сабзавот етиштирувчи субъектларни зарур бўлган сертификатларни олиш бўйича консультация бериш мақсадида ҳамкорликка чақирамиз. Биз сиз учун зарур сертификатлар олиш бўйича хизмат кўрсатувчи тегишли немис консалтинг компанияларини жалб қилишга тайёрмиз.

Иккинчидан, ишлаб чиқарувчилар билан бевосита ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун муҳим бўлган маҳаллий бозордаги мева-сабзавот ва қуритилган мевалар ишлаб чиқарувчилар тўғрисида маълумотлар базасининг мавжуд эмаслигидир.
Айни вақтда, бозор алоҳида қисмлар тарзида шаклланган: бир неча етакчи агро-компаниялар ва 1000 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи фермерлар ноқонуний воситачилар тармоғи орқали ишлайдилар. Бу ўз навбатида, маҳсулот нархини ошишига ҳамда маҳсулот сифатини ошириш ва назорат қилиш тизимининг самарадорлиги камайишига олиб келмоқда.
Йирик Европа импорт компаниялари билан амалиёт шуни кўрсатадики, музокаралар натижасида сотиб олиш хақидаги қарор дарҳол ёки муайян шартлар мақбул бўлганда (Нарх,етказиб бериш муддати ва маҳсулот сифати) 2-3 кун ичида қабул қилиниши мумкин. Қисқа даврда қарор қабул қилиниши,етказиб беришни тезкор ташкиллаштиришни талаб этади.Бу ҳолатда, аввал эълон қилинган етказиб бериш шартларининг беқарорлиги ва ўзгарувчанлиги туфайли камчиликларни кузатиш мумкин.
Шунингдек, «Ўзбекистон-Германия савдо уйи» нинг Европа мева-сабзавот трейдерлари билан алоқалари шундай шакллантирилганки, ҳар бир маҳсулот бўйича нарх ва етказиб бериш ҳажми ҳақидаги кундалик маълумотлар алмашинуви рўй беради. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан яқин алоқаларни талаб қилади. ЕИ мамлакатларидаги супермаркетлар тармоқлари ва дистрибьютерлар мавжуд маҳсулот ҳажмлари ҳақида йиллик/ярим-йиллик/квартал/ойлик/ҳафталик аниқ маьлумотларни талаб қиладилар.Ўзбекистондаги кўпчилик ишлаб чиқарувчилар ҳозирча бундай маълумотларни тақдим эта олмайдилар. Бу айни пайтдаги мавжуд муаммолардан бири саналади. Бироқ, маҳаллий бозорда кучлар бирлаштирилса, ушбу муаммоларни ҳал этиш мумкин.
Шу муносабат билан, «Ўзбекистон-Германия савдо уйи» барча манфаатдор маҳаллий мева-сабзавот ва қуритилган мевалар ишлаб чиқарувчиларни бевосита ҳамкорликка чақиради. Айни пайтда, Россия федерацияси ва бир қатор ЕИ мамлакатларида сертификатлаштиришга талабларнинг камайганлиги сабабли, мева-сабзавот маҳсулотларига катта эҳтиёж мавжуд.
Биз билан қуйида келтирилган телефон рақами орқали боғланишингиз ёки ушбу [email protected] электрон почтамизга қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда сўров юборишингиз мумкин:
- Компания номи, ФИШ, маҳсулот ҳажми (минимум 200 тонна) ва кўриниши (фото).
Мутахассисларимиз қисқа фурсатларда сиз билан боғланадилар. Шартлар мақбул бўлган ҳолатда, зарур миқдордаги маҳсулотни 100 % олдиндан тўлов билан дарҳол сотиб олишга тайёрмиз.
«Ўзбекистон-Германия савдо уйи» билан ҳамкорликнинг афзалликлари:
- Тошкентда, Франкфуртда (ЕИ бозори учун) ва Санкт-Петербургда (Россия федерацияси бозори учун) юқори малакали мутахассиcлар штати ва савдо офислари мавжудлиги;
- Польша, Швеция, Македония ва Финляндияда вакиллар мавжудлиги;
- Европанинг етакчи савдо тармоқлари ва импорт компаниялари билан бизнес алоқалар ўрнатилганлиги;
- Ҳамкорларни музокаравий, ҳуқуқий, божхона, виза, тил (Инглиз,немис, швед) бўйича қўллаб-қувватлаш;
- Логистика муаммоларини ечишда, сертификатлаш ва экспортга рухсат берувчи ҳужжатлар масалалари бўйича кенг кўламли тажриба;

Ўзбекистоннинг қулай географик жойлашуви ва юқори сифатли мева-сабзавот маҳсулотларни етиштириш учун қулай ҳисобланган иқлим шароити ҳамда ташқи иқтисодий фаолият учун қулай институционал шароитлар эвазига, ҳамкорликни йўлга қўйиб ва биргаликда саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирган ҳолда, биз сиз билан европанинг йирик бозорларига чиқиш имкониятига эга бўламиз.
Шерматов Темур, «Ўзбекистон-Германия савдо уйи»экспорт бўлими бошлиғи:
«Маҳаллий қуритилган, ҳўл ва музлатилган мева-сабзавотлар нарх ва сифат жиҳатдан жаҳон бозорида улкан салоҳиятга эга. Бир томондан, бир неча компаниялар узоқ муддатли муносабатларни кўзлаб, чет эл бозорларига чиқмоқдалар. Бироқ бошқа томондан, аксарият фермерлар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари янги бозорларни ва мижозларнинг маҳсулотга ишончини қозониш ҳақида ўйламай, тезроқ фойда кўриш мақсадида маҳсулотларини ҳар қандай йўл билан бўлса-да сотиш ҳаракатидалар. Бундай ҳолатлар экспортнинг сифатли ўсишига тўсқинлик қилади.
«Ўзбекистон-Германия савдо уйи» барча маҳаллий мева-сабзавот ва қуритилган мевалар ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда ташқи бозорга чиқишда ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлади».
Манзил: 100013, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ракатбоши 5-тор кўчаси, 10-2 уй
Телефонлар: +99871 2565459, +99890 3281803, +99897 7747775
E-mail: [email protected]
Сайт: www.uzgertrade.com
«Ўзбекистон-Германия савдо уйи»
«Cавдони соддалаштириб, бизнесни мустаҳкамлаб»
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:48 / 24.12.2025
WDR: Германия ташқи разведкаси раҳбари Наришкин билан телефонда гаплашган
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00 / 22.12.2025