Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказиб келинаётган анъанавий брифингда президент вакцина қабул қилганига оид маълумот берди.
Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири президент матбуот котибига “Давлат раҳбари эмланиш зарурлигини мунтазам таъкидлаб келмоқда. Президентимизнинг ўзи вакцина қабул қилдими, агар жавоб ижобий бўлса, у қандай турдаги вакцина?”, – дея савол берди.
“Давлатимиз раҳбари масъулиятли фуқаро сифатида вакцинация жараёнига жиддий қараганлар ва эмланиш муолажаларини тўла қабул қилиб бўлганлар. Президентимиз вакцина қабул қилаётган вақтларида Ўзбекистонда учта вакцина бўйича эмлаш олиб борилаётганди, булар Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқилган вакцина, “Спутник V” ва “АстраЗенека” вакциналари эди. Давлат раҳбари шу вакциналардан бирини қабул қилган.
Айни пайтда республикамизда вакцинация жараёни жадал давом эттирилмоқда. Президентимиз халқпарвар раҳбар сифатида фуқароларни эмланишга даъват этади”, – деди Шерзод Асадов саволга жавобан.
Мавзуга оид
22:12
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24