Ўзбекистон | 07:45 / 04.03.2021
6318
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши давом этади 

Бугун кундуз куни Эрон ҳудудларидан илиқ ва деярли нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ, шимолда 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид