Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади
Транспорт соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилди.
«Иқтисодиёт ривожланиб, ҳаёт суръати тезлашгани сари транспорт алоқаларига талаб ҳам ошаверади. Тошкент шаҳрига авиа йўловчилар оқими 2030 йилда 15 миллионга етиши кутилмоқда. Лекин бунга ҳозирги аэропортнинг қуввати етмайди. Шаҳар ичида жойлашгани сабабли уни кенгайтириш имкони ҳам йўқ.
Шу боис Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қуриш режалаштирилган. Бугунги кунда хусусий шериклик бўйича хорижий компаниялар таклифлари кўриб чиқилмоқда», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Тақдимотда мутасаддилар ушбу йирик лойиҳанинг барча жиҳатлари бўйича ахборот берди.

Сўнгги йилларда йўл хўжалигига ҳам катта маблағ ажратилиб, янги иншоотлар барпо этилмоқда. Автотранспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида муқобил йўллар қурилиши ҳам лойиҳалаштирилмоқда. Бу борада инвесторларга жозибадор муҳит яратиш учун «Автомобил йўллари тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилди.
Шуларга асосланиб, Тошкент билан Самарқанд ўртасида муқобил тезюрар йўл қуриш лойиҳасига бир неча ҳамкор давлатлар компаниялари қизиқиш билдирган.
Мутасаддилар улар билан ўтказилган музокаралар натижалари ва таклифлари ҳақида ҳисобот берди.

Давлат раҳбари ушбу стратегик инфратузилмаларни пухта ўйлаб лойиҳалаштириш ва тезроқ амалий босқичга ўтиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:18 / 02.12.2025
Хизмат йўқ, лекин тўлов бор: 5 та чиқинди ташиш корхонасининг қонунбузарлиги аниқланди
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
15:21 / 25.11.2025
Тошкент вилоятида 12 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
20:48 / 24.11.2025