14:21 / 12.01.2019
8718

Украина Туркиядан зарба берувчи дронлар сотиб олади

Фото: Daily Sabah

Украина Туркиядан Bayraktar TB2 зарба берувчи ҳарбий дронларни сотиб олади. Бу ҳақда «112 Украина» мамлакат президенти Пётр Порошенкога асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, «Укрспецэкспорт» давлат ширкати туркиялик ҳамкорлар билан тегишли битимни имзолаган.

«Бу оператив-тактик даражадаги зарба берувчи энг янги учувчисиз учар қурилмалар. Улар ўзидаги юқори технологияли хусусиятларга қўшимча равишда, зирҳли техника, муҳандислик ва фортификацион иншоотлар, шунингдек, денгиздаги нишонларни йўқ қилиш учун замонавий юқори аниқликдаги ракеталар билан жиҳозланиши мумкин», - дея маълум қилди Порошенко.

Унинг қайд этишича, Украина-Туркия ҳамкорлиги Киевнинг НАТОга аъзо бўлиш борасидаги стратегик йўналишига мос келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал мамлакат НАТОга қачон аъзо бўлишини айтганди.

Top