Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина дронлари Туапседаги НҚЗ ва портга ҳужум қилди
Украинага тегишли учувчисиз аппаратлар Россия жанубидаги денгизбўйи шаҳри — Туапседаги нефт инфратузилмасига ҳужум қилди. Аввалроқ дронлар Туапседаги «Роснефть» корхоналарига камида саккиз марта ҳужум қилган, шу сабабли уларнинг иши вақтинча тўхтатилган ҳолатлар ҳам бўлган.
Фото: TASS
31 декабр, чоршанбага ўтар кечаси Россия жанубидаги соҳил шаҳри Туапсега дронлар зарба берди. Икки киши жабрланди. Краснодар ўлкаси оператив штаби Telegram орқали маълум қилишича, турар жой бинолари, порт ва нефтни қайта ишлаш заводи шикастланган.
Уларнинг маълумотига кўра, «Роснефть» компаниясига қарашли НҚЗда ҳужум ортидан ёнғин чиққан, у тезкор равишда ўчирилган. Шунингдек, тўртта кўп қаватли уй ва битта хусусий уй, шу билан бирга турар жой секторидаги газ қувури ҳам зарар кўрган.
Россиянинг Astra Telegram-канали ва Украинанинг Exilenova+ канали НҚЗдаги кучли ёнғин акс этган суратларни эълон қилди. Уларда аланганинг устуни бир неча метр баландликка кўтарилгани кўринади.
Туапсега зарбалар ҳақида на Россия, на Украина ҳарбийлари расман маълумот берган. Shot Telegram-канали маълумотича, шаҳар осмонида 15–20 та портлаш овози эшитилган.
Уруш бошланганидан бери Украина Туапсе НҚЗ ва шаҳардаги «Роснефть»нинг экспорт терминалига камида саккиз марта ҳужум қилган. Энг охиргиси — 2025 йил ноябр ойида. Айрим ҳолатларда корхона иши вақтинча тўхтатилган.
Мавзуга оид
15:47
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
15:08 / 17.01.2026
Украина суди Тимошенко учун 661 минг евро гаров белгилади
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
13:17 / 17.01.2026