Кувайт билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича меморандум имзоланади
Кувайтдаги турли компаниялар, ресторанлар ва меҳмонхоналардаги мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили ҳамда Кувайтнинг HIREO Placement Consulting Co. компанияси таъсисчиси ва ижрочи директори Муҳсин ал-Жадаан ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Суҳбат чоғида Кувайтдаги турли компаниялар, ресторанлар ва меҳмонхоналардаги мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Кувайт томони Ўзбекистон раҳбарияти томонидан қонуний миграцияни ташкил қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, қабул қилинаётган дастурлар, шунингдек, хорижга ишлаш учун юбориладиган фуқароларга қўйиладиган талаблар, уларни тил билиш даражаси ва касбий кўникмаларни эгаллаши учун яратилган шароитлар билан таништирилди.
Муҳсин ал-Жадаан HIREO Placement Consulting Co. компанияси фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, компания Кувайтдаги турли корхоналарга барча тоифадаги хорижий ишчиларни етказиб бериш билан шуғулланади.
Учрашув якунида миграция йўналишидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:50
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
13:27 / 21.11.2024
Ўзбекистон фуқаролари Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминланиши мумкин
12:33 / 21.11.2024