Россия жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиали 10 йўналиш бўйича ўқишга қабул қилади

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Ўтган йилнинг октябрь ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилганди. Ўтган давр мобайнида ҳамкорлик доирасида бир неча бор музокара олиб борилди ва натижада Самарқанд шаҳрида мазкур олий ўқув юрти филиалини очиш бўйича келишувга эришилиб, бу ҳақда Ўзбекистон президенти қарори лойиҳаси тайёрланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шу кунларда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори Тамара Михайлова бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлиб турибди.


Хорижлик меҳмонлар ташриф давомида филиал учун ажратилган бинони, талабалар фойдаланадиган спорт иншоотларини кўздан кечиришди. Шунингдек, яқиндагина капитал таъмирдан чиқарилган Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати янги манежи очилиш маросимида ҳам иштирок этишди.

Янги ташкил этилаётган филиал ҳақида университет ректори Тамара Михайлова шундай деди: “Самарқанд филиали университетимизнинг хорижда ташкил этилган илк филиалидир. Мазкур олий таълим муассасаси самарали фаолият юритишини таъминлаш учун биз Ўзбекистонга малакали мутахассисларни жалб этамиз. Шунингдек, талабаларимиз Россияда жойлашган спорт базаларимизда амалиёт ўташади”.

Мазкур таълим масканида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатлари ёшлари таълим олиши учун ҳам имконият яратиш, йилдан-йилга мавжуд йўналишларни кенгайтириб бориш режалаштирилган.

Филиалга 2019/2020-ўқув йилида волейбол, баскетбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, бадиий гимнастика, теннис, сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турлари бўйича 150 нафардан ортиқ илк талабалар кундузги таълим шаклига қабул қилинади. Ўқиш Россия Федерациясининг амалдаги ўқув режалари ва дастурлари асосида олиб борилади. Битирувчиларга бериладиган Россия намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий таълим ҳужжати сифатида тан олинади.
Маълумот учун, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг талабалари ва битирувчилари орасида 172 нафар Олимпиада ғолиби, Европа ва жаҳон чемпиони бор.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

21:26 / 03.05.2025
Самарқандда ўқувчилар узр учун тиз чўктирилди

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда

20:00 / 29.04.2025