12:17 / 21.09.2018
14810

Меҳнат мигрантлари Ўзбекистон даромадлари ҳисобига профицитни таъминлаб беришди

Фото: vb.kg

I ярим йиллик натижаларига кўра, жорий операциялар ҳисоб танқислиги 1,1 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банки ҳисоботида айтилади.

Амалдаги операциялар ҳисоби мамлакатга пулларнинг турли тушумини акс эттиради: товарлар ва хизматлар экспортидан, инвестициялар ҳамда бошқа манбалардан.

Сабаб - Ўзбекистон II чорагида олтин нархи паст бўлгани учун унинг сотуви ҳажмини кескин пасайтиргани туфайли импорт экспортдан анча кўпайиб кетди.

Мисол учун, I чоракда мамлакат 30 тонна олтин сотган бўлса, II чоракда атиги 6,6 тонна.

Шу билан бирга, импорт ҳажми камаймади, бирламчи ва иккиламчи даромадлар шаклидаги тушумлар ўсиши эса савдо балансида пайдо бўлган тақчиллик ўрнини қоплаш учун етарли бўлмади.

Бирламчи даромадлар ҳисоби бўйича сальдо меҳнат мигрантлари ҳисобидан 1,4 млрд доллар миқдордаги ижобий кўрсаткичда баҳоланди. Йилнинг биринчи ярмида уларнинг даромадлари миқдори 3,8 миллиард долларга баҳоланган.

II чоракда мигрантлар даромадининг ўсиши йилнинг иссиқ ойларида Ўзбекистон хорижга ишлаш учун чиқувчи фуқаролар сони ортиши билан изоҳланади.

Чет элдан пул ўтказмалари туфайли иккиламчи даромадлар ижобий сальдоси 552,7 миллион долларга етди.

Хориждан жисмоний шахсларга пул ўтказмалари умумий миқдори 2,3 млрд долларни ташкил этди, улардан 1,1 млрд доллар ёки 39 фоизи ўтказмаларга бевосита боғлиқ. олиб кирилган хорижий валюта миқдори - 0,6 миллиард доллар. Асосан, пулни Россиядан юборишмоқда - 77%. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швейцария Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозори бўлиб қолгани, у ерга олтин сотилаётгани хабар берилганди.

Top