Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди
Қорақалпоғистон Республикасида талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Г.Н. фуқаро А.Д.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни ва 17 нафар талабани якуний имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, 18,3 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
16:15 / 13.12.2025
Рединг университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
17:58 / 26.11.2025