Ўзбекистон | 16:46 / 02.08.2021
1100
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоқ элининг бир асрлик хазинаси жамланган альбом нашрдан чиқади

Қорақалпоқ халқининг ноёб санъат дурдоналарига бағишланган ранг-баранг альбом нашрга тайёрланмоқда.

Aльбомда қорақалпоқлар ҳаётини шакллантирган юксак бадиий буюмлар - турли хил тўқимачилик турлари, шу жумладан, моҳир каштачилик, чарм ва ёғоч буюмлар билан безатилган кийим-кечаклар билан ифодаланади.

Aльбом муаллифлари Қорақалпоғистон санъатининг бир асрдан ортиқ вақт давомида тўпланиб келаётган ва 300 дан ортиқ экспонатларни ўз ичига олган шахсий коллекциясини намойиш қилади.

Шунингдек, И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи коллекциясидан баъзи амалий санъат буюмларни ҳам намойиш этиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қорақалпоғистонда маданият ва санъатни ривожлантириш дастури тасдиқланганди.

Мавзуга оид