Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
«Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Фото: Kun.uz
Қарорда ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга эришиш, таълим ташкилотларида давлат тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, унинг илм-фан тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилининг софлигини сақлаш ва унинг луғат бойлигини мунтазам ошириб бориш, барча миллат ва элат вакиллари ҳамда хориждаги ватандошларнинг давлат тилини ўрганиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш асосий мақсад экани қайд этилган.
Қарор 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш дастури тасдиқланган.
Қайд қилинишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
Шу билан бирга, таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича янги дарсликлар яратилади. Болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ташкил этилади.
Шунингдек, Фанлар Академияси 2026 йил 1 декабрга қадар «Она тили. Қомус» китобини нашрга тайёрлайди ва чоп этади.
2026 йил 1 майга қадар ўзбек тилини сунъий интеллект ёрдамида қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган платформа ишлаб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Бундан ташқари, ҳар йили «Ўзбек тили – қалбим таржимони» кўрик-танлови, «Жонажон ўзбек тилим» танлови, умумтаълим мактабларида ўзбек тили мавзусида иншолар танлови, «Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлови ўтказилади.
Ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқароларини ўқитиш мақсадида «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси билан ҳамкорликда алоҳида сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилини ўргатиш модули ишга туширилади.
Мавзуга оид
07:55 / 26.10.2025
Ўзбек тилидаги сиёсий китоблар ва Европа билан катта битим — ҳафта дайжести
09:50 / 24.10.2025
Турар жой мажмуаларининг номи ўзбек тилида бўлиши талаби қўйилди
11:53 / 22.10.2025
Ўзбек ёшлари учун катта совға: “Минг китоб” лойиҳаси дастлабки 27 та китобни тақдим этди
16:55 / 21.10.2025