Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайдаги энг йирик футбол майдони коса шаклида қурилади (10 сурат)
Американинг Perkins + Will меъморчилик фирмаси томонидан яратиладиган Дубайдаги энг йирик футбол майдони 60 000 мухлиснинг тафтини совута олмайди, албатта, лекин трибуналар ва кўплаб унга тегишли жойлардаги оптимал ҳароратни табиий йўл билан ушлаб тура олади. Бир қатор омиллар сабаб пассив совутишга эришиш мумкин, улардан бири стадионнинг ноодатий коса шаклида эканлиги бўлса, яна бири - 30 фоизли ғовакли металл қобиқдан ясалган панжарали фасад, у ҳаво ўтишига йўл беради. Тефлон билан қопланган яримшаффоф шишали том қуёш нурининг иссиқлигини камайтириб, унинг 75 фоизинигина акс эттиради. Футбол майдонининг тагида ҳовуз қурилади, бу ҳам ҳудудни табиий совутишда ёрдам беради.
Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид номидаги стадион Ал-Авир даҳасидаги 120 минг квадрат метрли кўп тармоқли янги спорт мажмуасининг марказий элементи, холос. Коса шаклидаги аренадан ташқари, унинг ҳудудида 5 000 машинага мўлжалланган автомобиллар тўхташ жойи, машғулот майдонлари, спорт заллари, ресторанлар, музей ва дўконлар қурилиши режалаштирилган.
Ҳозирча шаҳар маъмурияти спорт мажмуасининг қурилишига ўз розилигини берганича йўқ. Расман рухсат берилган тақдирда, стадион 2019 йилда қуриб битказилади ва БААдаги энг катта спорт майдони номини олади.










Мавзуга оид
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
22:02 / 07.11.2025
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
17:00 / 22.10.2025