1. Кўнгилочар жойлар ва сув аттракционларида вақтни чоғ ўтказиш

Куз фаслида Дубайда жойлашган мовий осмон остидаги ва усти ёпиқ истироҳат боғлари ва аттракционларнинг хилма-хиллигига муносиб баҳо бериш мумкин. Ёқимли куз ҳавоси кун давомида кўчалар ва очиқ табиат қўйнида сайр қилиш имконини беради, шаҳар меҳмонлари ўзлари учун ҳар қандай таъб ва ёшга мос келадиган кўплаб кўнгилочар машғулотларни танлашлари мумкин.

Дубайнинг аттракционли энг яхши парклари:

IMG Worlds of Adventure (усти ёпиқ), Motiongate Dubai, RIVERLAND Dubai, Real Madrid World Dubai, Legoland Dubai,

Global Village

Дубайнинг энг яхши сув парклари: Aquaventure Waterpark, Wild Wadi Waterpark, Legoland Water Park ҳисобланади.

2. Жамоат пляжларида ва шинам пляж клубларида ҳордиқ чиқариш ва тобланиш

Дубай пляжлари – бу чигалларни ёзиш учун аъло шароитларни яратувчи майин қум ва Форс кўрфазининг ферузаранг суви. Бу ерда шезлонглар (қуёшда тобланиш учун мўлжалланган мосламалар) ва қаҳвахоналардан тортиб, то кўнгилочар сув аттракционларигача барча зарур инфратузилма мавжуд. Бундан ташқари, пляжларнинг деярли барчасидан шаҳарнинг машҳур осмонўпар биноларига кишини ҳайратга солувчи манзара очилади. Кундузи пляжда чўмилиш ва тобланиш мумкин, кечқурунлари эса қулай ва шинам муҳитда ҳамда гўзал манзарани томоша қилган ҳолда оилавий пикник уюштириш имконияти бор.