Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
Фарғона вилоятининг Қува туманида бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, 5 январь куни соат 08:30да Фарғона вилояти Қува тумани «Тошкент» МФЙ, Қўрғонча кўчаси 82-уйда истиқомат қилган оиланинг икки фарзанди беҳуш ҳолда тумандаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказининг жонлантириш бўлимига олиб келинган.
«Фарғона вилояти Қува тумани «Тошкент» МФЙ, Қўрғонча кўчаси 82-уйда печкага шланг орқали газ тортилиб иситилган, шланг печкадан чиқиб уйнинг ленолиумли пол қисмига тушиб пол ёнган, болалар диван ёнига яширинган, ота-оналари уйдан ташқарида бўлган, ёнғин катта бўлмагани сабабли ота-онаси хабарсиз қолган, ёнғин оқибатида болалар ҳушдан кетган», дейилади хабарда.
2018 йил 14 январда туғилган Р.Х ва унинг опаси, 2017 йил 14 майда туғилган Р.О шифохонага олиб келинган вақтда жонсиз ҳолда бўлгани аниқланган.
Мавзуга оид
18:37 / 27.04.2026
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишди
20:00 / 10.01.2026
Қувадаги қазишмалар чоғида милоддан олдинги даврга оид девор топилди
10:17 / 19.12.2025
Навоийда ота ва ўғил ис газидан вафот этди
14:57 / 15.12.2025