Ўзбекистон | 19:41 / 21.08.2025
5355
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбойжон раҳбарлари уч томонлама саммит ўтказади

Уч мамлакат раҳбари эртага, 22 август куни Туркманистоннинг “Аваза” сайёҳлик зонасида учрашиб, кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланади.

Фото: mapchart.net

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлади.

“Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

Фото: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Авазада бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёев, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтганди.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид