Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди
Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Агентлик бундай харажатлар давлат томонидан қопланишини эслатиб, ҳеч қандай пул ўтказмасликка чақирди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини юртга олиб келиш учун турли пластик карталарга пул йиғиш акциялари ўтказилмоқда. Миграция агентлиги ушбу ҳолат юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.
Таъкидланишича, айрим ҳолатларда фирибгарлар эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, пул ишлаб олишга уринмоқда.
«Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Миграция агентлигига мурожаат қилиш», – дейилади хабарда.
Агентлик агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинишини эслатиб ўтди.
Шу каби вазиятларда агентликнинг қуйидаги рақамларига мурожаат қилиш сўралади:
- (71) 202−33−55;
- 1282;
- Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot.
Мавзуга оид
14:51 / 02.01.2026
Россияда Ўзбекистон фуқароси калтаклаб ўлдирилгани айтилмоқда. Ўзбекистон нота юборди
19:30 / 15.12.2025
Миграция агентлиги Москвадаги муҳтож мигрантларни вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлайди
12:55 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўрта тиббиёт ходимларини ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади
13:40 / 07.11.2025