Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Метан-шохобчалар босқичма-босқич очила бошлади
Бугун, 30 январдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари фаолияти график асосида қайта йўлга қўйилмоқда. Бу маълумотни Kun.uz'га Энергетика вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.
Фото: Kun.uz
Шохобчалар фаолиятининг қайта йўлга қўйилаётгани ҳаво ҳароратининг илиётгани ва қувурларда газ босими ошиши билан боғлиқ.
АГТКСларнинг босқичма-босқич очилиш графиги ва очилган шохобчаларнинг ишлаш вақтлари ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойидан буён ҳаво ҳарорати кескин совиган вақтларда метан-шохобчалар фаолиятига бир неча марта чекловлар киритилди.
Сўнгги чеклов бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда. Бунинг ортидан АЁҚШларда бензин учун турнақатор навбатлар юзага келмоқда.
Чеклов энг кўп Тошкент шаҳридаги АГТКСларга таъсир қилмоқда: улар ўтган йили 4 декабрдан буён ёпиқ қолаётган эди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳали очилмаган, лекин очилиши мумкинлиги айтилаётган метан-шохобчалар олдида узун навбатлар ҳосил бўлиб улгургани акс этган видеолар пайдо бўлган эди.
Мавзуга оид
09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди
18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди
21:33 / 24.03.2025