Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
110 минг доллар талаб қилган банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда солиқ аудити натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни “танишлар” орқали бартараф қилиб бериш эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган банк мансабдори тезкор тадбирда ушланди.
Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, мамлакатдаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:18
Довон ортидаги қишлоқ: Четсувда бир кун
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:53 / 27.02.2026
ДХХ Халқ банки ходими ушланганини айтди. Банк буни расман инкор этди
14:19 / 27.02.2026