Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, мамлакатдаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.