Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Москва энергетика институти» миллий тадқиқот университети филиали очилади
Фото: Wikipedia
Пойтахтимизда Россия Федерациясининг яна бир университети филиали очилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти «Тошкент шаҳрида «МЭИ» миллий тадқиқот университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
«Москва энергетика институти» («МЭИ») миллий тадқиқот университети филиали республикамизнинг энергетика тармоғи учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида очилмоқда.
«МЭИ» МТУ филиали фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар бўлади:
- мамлакатимиз энергетика тармоғи учун таълим дастурлари ва олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш;
- замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
- энергетика, электротехника, иссиқлик техникаси соҳасида фундаментал, амалий илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, электр жиҳозлари ва тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, электр энергетикаси тизимларининг тежамкорлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- илм-фан ва таълим сифатини, узлуксизлиги ва узвийлигини ошириш, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятига мақсадли интеграциялашув орқали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим, илмий-тадқиқот ва саноат ишлаб чиқариш фаолиятининг узвий интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;
- таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
- шартнома асосида энергетика тармоғи ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ва келишилган ҳолда талаб юқори бўлган бакалавриат таълими йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Филиалда таълим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади;
Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади;
Давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади;
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мирзо Ғолиб кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Олмазор политехника ва стандартлаштириш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари туташ ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига берилади;
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорақамиш-3 манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари туташ ҳудуди билан бирга Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетига берилади ва кейинчалик ушбу жойда Филиал бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Мавзуга оид
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
16:15 / 13.12.2025
Рединг университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
17:58 / 26.11.2025