Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гепатит C аниқланган беморлар дорилар билан бепул таъминланади
2022-2023 йил давомида 120 мингга яқин тиббиёт ходимлари вирусли гепатит B инфекциясига қарши тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
Мафтуна Саидова / Фото: АОКА
АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова 28 июль – Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни муносабати билан мазкур йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳар йили республика аҳолиси скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимер занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит C тури билан касалланган беморларни даволаш 10 500 нафаргача етказилади.
Касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимлари орасида гепатит B инфекциясининг олдини олиш мақсадида эмлаш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 2022-2023 йил давомида 120 мингга яқин тиббиёт ходимлари вирусли гепатит В инфекциясига қарши тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
15:22 / 06.01.2026
Оздирувчи укол ва дорилар: қачон истеъмол қилиш мумкин эмас?
11:07 / 25.12.2025