Ўзбекистонда 2025 йил 10 декабрдан дорихоналар ва тиббиёт муассасаларида «Электрон рецепт» тизими жорий этила бошланди. Биз дори сотиб олиш учун янги ҳаракатлар тартибини ишлаб чиқдик ва Тошкент шаҳри Юнусобод тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудираси Диёра Отажоновадан дори воситалари учун ҳар сафар рецепт олиш керакми-йўқми, электрон рецепт қандай берилиши ҳақида сўрадик.

Диёра Отажонова, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги электрон рецептлар бўйича эксперт комиссияси аъзоси ҳисобланади.

Қайси дорилар рецепт бўйича? 

Дорихонага боришдан олдин дори рецепт билан ёки рецептсиз сотилишини аниқлаш керак. Буни қуйидагича билиш мумкин:

my.gov рецепт билан ёки рецептсиз сотиладиган дорилар ҳақида маълумот бериш хизмати

Диёра Отажонованинг сўзларига кўра:

«Рецепт талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган барча препаратлар киритилган. Масалан, агар тана ҳарорати кўтарилса, дорихона ходими рецептсиз иситма туширувчи дори беради».

Кимдир касал бўлганида, барибир шифокор қабулига бориш ёки (агар касаллик сабабли уйдан чиқиш қийин бўлса) поликлиникадан терапевтни уйга чақириш ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Уйга чақириш имкониятини тиббий картангиз бириктирилган поликлиника телефон рақами орқали аниқлаб олинг.