Аввало, вазн ташлашга кўмаклашувчи препаратлар соғлом одамлар учун эмас, аниқ тиббий кўрсатмага эга бўлган беморлар учун ишлаб чиқилганини тушуниш муҳим. Оздирувчи укол ва дорилар организмга кучли таъсир қилади: улар иштаҳани бошқарадиган мия марказлари, моддалар алмашинуви, гормонлар мувозанати ва ички аъзолар фаолиятига аралашади. Шу сабаб, бундай препаратларни оддий парҳез қўшимчаси ёки “тез озиш” учун мўлжалланган маҳсулот сифатида қабул қилиш нотўғри.
Шифокорлар мазкур турдаги дориларни семизлик ташхиси қўйилган, яъни ортиқча вазн инсон соғлиғи учун реал хавф туғдираётган ҳолатларда тавсия этади. Масалан, вазн туфайли қон босими кўтарилган, қандли диабет хавфи ошган, юрак-қон томир касалликлари, жигар ёғланиши юзага келган ёки бўғимларга ортиқча юк тушаётган бўлса, вазнни камайтириш даволашнинг бир қисмига айланади. Ана шундай вазиятда оздирувчи дори фойда ва хавф нисбатида ўзини оқлаши мумкин.
Аммо вазн ортиши асосан ҳаёт тарзи билан боғлиқ бўлса, яъни нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, кечки пайт кўп овқат ейиш, уйқусизлик, доимий стресс натижасида юзага келса, дорига мурожаат қилиш муаммонинг илдизини кесмайди. Мазкур ҳолатда дори фақат оқибатни вақтинча яширади: иштаҳа пасаяди, вазн камаяди, аммо сабаб ўзгармагани учун дорини тўхтатгач, семизлик яна қайтиши эҳтимоли юқори бўлади.
Энг хавфли томони шундаки, инсон аста-секин соғлом овқатланиш ва ҳаракатни эмас, дорини асосий ечим деб қабул қила бошлайди. Оқибатда организм дори таъсирисиз ишлашга қийналади, моддалар алмашинуви секинлашади ва “тез озиш – тез қайтиш” ҳолати юзага келади. Бу эса нафақат вазн муаммосини, балки соғлиқ билан боғлиқ бошқа хавфларни ҳам кучайтиради.
Кимларга мумкин эмас?
Биринчи навбатда, қандли диабетнинг айрим турларида эҳтиёт чораси зарур. Баъзи оздирувчи дорилар инсулин ажралиши ва глюкоза алмашинувига таъсир қилади. 1-тур диабет, шунингдек, назоратсиз кечаётган 2-тур диабетда ёки тез-тез қон шакари тушиб кетадиган беморларда бундай дорилар ҳолатни оғирлаштириши мумкин. Ушбу гуруҳдаги беморлар учун оздирувчи дориларни шифокор назоратисиз, мустақил қабул қилиш умуман мумкин эмас.
Иккинчидан,








