Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида ислоҳот кутиляпти
2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган
Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
Концепцияда белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2030 йилга бориб эришиладиган натижаларнинг кўрсаткичлари;
суғориш тизимларининг фойдали иш коэффицентини 0,63 дан 0,73 гача ошириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, фойдаланишдан чиққан 298 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш;
насос станцияларини модернизация қилиш ва энергия тежамкор тадбирларни амалга ошириш орқали электр энергия сарфини ҳозирги 7,6 млрд кВт. соатдан 7 млрд кВт. соатга камайтириш;
сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, 2025 йилгача сувни тежайдиган технологияларини 1 млн гектарга етказиш, томчилатиб суғориш тизимини 300 минг гектардан ошиқ майдонда жорий этиш;
сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини, сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш;
“Smart Water” қурилмалари ўрнатилган объектлар сонини 2025 йилгача 400 та етказиш ва 2030 йилга бориб 1000 тадан ошириш;
барча насос станцияларини электр энергия сарфини онлайн мониторинг қилиш тизимига ўтказиш;
лойиҳа ташкилотларини моддий техник базасини яхшилаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш ҳамда лойиҳа ҳужжатлари сифатини ошириш;
давлатлараро муносабатларни яхшилаш ва трансчегаравий сув масалалари назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, вазирлик ва идоралар.
Шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Бу борада амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
421 км магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар тизимини, 94 км ёпиқ ётиқ дренажлар, 214 км каналлар, 66 км лоток тармоқларини ҳамда 24 та гидротехник иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш;
326,5 минг гектар майдоннинг суғориш тизимини, 198,2 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари.
Бундан ташқари, 2020 йилда 44 минг гектарда ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш мўлжалланган.
Тегишли амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
135 млн куб. метр сув ва бошқа ресурсларни иқтисод қилиш, 20 минг гектар такрорий экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш чоралари;
2020 йилда жами 43 825 гектарга сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари.
Мавзуга оид
21:07 / 10.05.2024
Иссиқхоналарга кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизгача қисми қоплаб берилади
11:41 / 12.02.2024
Ўзбекистонда 75 та йирик канални бетонлашга бюджетдан 680 млрд сўм ажратилган
11:45 / 31.01.2024
“Ташаббусли бюджет”да “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади
23:46 / 30.01.2024