26-27 апрель кунлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан Италия Республикаси бош вазири Жоржиа Мелони расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.
Оқўрда ёзганидек, олий даражадаги музокаралар чоғида томонлар Қозоғистон-Италия стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
27 апрель куни Остона шаҳрида биринчи «Марказий Осиё – Италия» саммити бўлиб ўтади.
















