Ўзбекистон | 10:34 / 21.03.2019
23983
1 дақиқада ўқилади

Мингбулоқ тумани ҳокими ўзгарди

Фото: РИА Новости

Наманган вилоятида халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ ва котибияти раҳбарлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бошлиқлари, тегишли вилоят, туман ташкилотлари мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Ушбу масала юзасидан вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров маъруза қилган.

Сессияда ҳозирда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Нуршод Нурмаматович Худойбердиевни Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги қарори депутатлар эътиборига ҳавола этилди. Депутатлар вилоят ҳокимининг қарорини тасдиқладилар.

Мавзуга оид