Жамият | 19:23 / 21.04.2017
33354
2 дақиқада ўқилади

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида қандай ишлар амалга оширилди?

21 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1-чорак якунлари" анжуманида бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари шу кунга қадар ўз йўналишларида Стратегия бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот беришди. Хусусан Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида қандай ишлар амалга оширилгани маълум қилинди:

  • Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизими тубдан такомиллаштирилди;
  • Суд тизимини янада ислоҳ этиш орқали бир қатор муҳим қонун ҳужжатилари қабул қилинди. Хусусан, судьялик лавозимида бўлишнинг илк маротаба 5 йиллик, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига муайян тартибда тайинланиши ёки сайланиши белгиланди;
  • Суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий тамойилга риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш, шу жумладан хўжалик судлари тизимида минтақавий апелляция судларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 71 та туманлараро туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилиши белгиланди;
  • Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш мақсадида 27 та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ташкил этилди;
  • Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил жазо турларини қўллаш кўлами кенгайтирилди. Жумладан, ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш орқали тарбиявий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтиришга қаратилган "мажбурий жамоат ишлари" жиноий жазоси киритилди;
  • Қонунчиликка киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга мувофиқ, фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилиши белгиланди.

Мавзуга оид