Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифага мансуб болалар фарзандликка олинади:
— ота-онаси вафот этган болалар;
— ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар;
— ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган болалар;
— ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган болалар;
— ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган болалар;
— ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган болалар;
— ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.
Мутахассислар фикрига кўра, мазкур ҳуқуқий асослар болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни оила муҳити билан таъминлашга хизмат қилади.











