Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«IT ҳақида ёзинг» – Huawei Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда «Ўзбекистоннинг АКТ-шарҳловчиси» танловини ўтказади
Бу йил «Бизнинг ҳаётимизда АКТ технологияларининг аҳамияти» мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда. Биринчидан, бу мамлакатимизнинг «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номланган 2020 йилдаги ривожланиш йўналиши билан, иккинчидан эса, ўзаро мулоқотларимизнинг катта қисмини онлайн тартибга ўтказишга сабаб бўлган глобал пандемия билан боғлиқ. Биз – Huawei жамоаси, АКТ инфратузилмасини ўз вақтида мустаҳкамлаш барча қийинчиликларни енгишга ва барча учун рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятининг яратилишига ёрдам беради деб ҳисоблаймиз.
20 йил давомида Huawei компанияси алоқа операторлари ва АКТ соҳасидаги шериклари билан ўзаро ҳамкорликда республикада алоқа хизматини йўлга қўйиш бўйича муҳим лойиҳаларда иштирок этди. Биз ҳар доим мамлакатда АКТ соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва ушбу соҳадаги бўлажак ва мавжуд мутахассисларни қўллаб-қувватлаш учун иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги барча давлат идоралари ва ташкилотларининг АКТ билан боғлиқ нуқталарини топиб улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилдик.
Huawei компанияси ўзининг бўлғуси касби сифатида ахборот технологияларини танлаган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратади, бироқ шу билан бирга, мамлакатда IT-журналистикани ривожлантириш каби йўналиш ҳақида ҳам унутмайди. 2019 йилда Huawei компанияси Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан АКТ журналистларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш ва бу ҳамкорликни амалга оширишда ўзаро манфаатдорликка эришиш кўзда тутилган ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Меморандум доирасида Huawei компанияси ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети телекоммуникация ва IT-саноати мавзусига қизиққан ва ихтисослашган, тажрибали ҳамда энди иш бошлаган журналистлар (талабалар), шунингдек рақамли технологиялар ҳақида ёзишни яхши кўрадиган IT мутахассислари иштирок этиши мумкин бўлган “Ўзбекистоннинг АКТ-шарҳловчиси” миллий танлови бошланганлиги тўғрисида хабар беради.
Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар керак бўлади:
- Ўз маълумотларингизни (исм, фамилия, яшаш шаҳри, иш/ўқиш жойингиз, ижтимоий тармоқлардаги каналингиз) кўрсатган ҳолда @ICTobserverUZ_bot телеграм ботда рўйхатдан ўтиш.
I. Иштирокчилар технологиялар ҳақидаги учта саволга жавоб беришлари керак бўлади:
- 5G нима, қайси мамлакатлар ушбу соҳада кашфиётларни амалга оширди ва 5G Ўзбекистонга қандай инновацияларни олиб келади?
- Қайси ривожланиш йўналишлари Рақамли Ўзбекистонга асос бўлиши керак? Мамлакат раҳбарияти биринчи навбатда нималарга эътибор бериши керак?
- Ақлли шаҳар. Сизнинг орзуингиздаги шаҳар қандай бўлиши керак? Ушбу орзуни амалга ошириш учун ҳал қилиниши керак бўлган асосий муаммолар нималардан иборат?
Жавобларни иншо ёки ҳикоя шаклида ёзиш мумкин (700 та сўздан кам бўлмаган ҳажмда). Асосий шарт – бу ижодий ишда #HuaweiUzbekistan ва #ICTobserverUZ хештегларини тилга олиб ўтиш, шунингдек ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ижодий маҳсулотни нашр этиш ва телеграм ботга нусхалаш. Энг тўғри, қизиқарли ва батафсил матнларни тақдим этган 20 нафар иштирокчи сертификат олади ва улар иккинчи босқичда қатнашишлари мумкин бўлади.
II. Танлов иштирокчиларига Huawei компанияси ривожлантираётган устувор технологиялардан бири – 5G, булутли технологиялар, сунъий интеллект ва ақлли шаҳар мавзусида иншо (700 та сўздан кам бўлмаган ҳажмда) ёзиш таклиф этилади. Ижодий ишни ижтимоий тармоқларда нашр этиш, постни #HuaweiUzbekistan ва #ICTobserverUZ хештеглари билан белгилаш ва телеграм ботидаги тегишли ҳаволаларнинг нусхасини қўйиш керак бўлади. Танланган мавзуни сифатли очиб берган ва аудиториядан энг кўп «табиий» ижобий жавобларни олган 10 нафар иштирокчи танловнинг финал босқичида иштирок этади.
III. Финалчилар Huawei компанияси мутахассислари билан интервью олиб боришади. Танлов шартларига кўра, тайёр материаллар Huawei компаниясининг корпоратив ресурсларида жойлаштирилади ва номзоднинг ижтимоий саҳифасига ҳам нусхаланади. Маърузачилар фикрига кўра энг саводли ва оммабоп (лайклар, шарҳлар ва репостлар сони бўйича) суҳбатлар тайёрлаган 3 та шарҳловчилар 1, 2, 3-ўринлар учун совринлар билан тақдирланадилар. Иштирокчилар материаллар шаклини ўз хоҳишига кўра танлайдилар – матн, видео ва бошқа форматларга рухсат берилади. Ижодкорлик ва ностандарт тақдимот мамнуният билан қабул қилинади ва танлов иштирокчиларига балл қўшади.
Танлов материалларини текшириш ва баҳолаш журналистика ва АКТ технологиялари соҳасининг тажрибали вакиллари томонидан амалга оширилади:
- Александр Сучков, IT журналист;
- Бахтиёр Насимов, журналист ва ёзувчи;
- Шерзодхон Қудратхўжаев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори;
- Даврон Азизов, Huawei Ўзбекистон компаниясининг корпоратив алоқалар департаменти раҳбари.
Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ва танловнинг биринчи босқичи 15 октябрдан 15 ноябргача давом этади. Иккинчи босқичга чиққан номзодлар учун танлов 15 ноябрдан 30 ноябргача давом этади. Финал 30 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтади ва тантанали тақдирлаш маросими санаси ғолибларни аниқлаш натижаларига кўра эълон қилинади. Барча финалчиларга бренд номи билан чиқарилган эсдалик совғалар, учта ғолибга эса Huawei ақлли қурилмалари тақдим этилади.
Huawei компанияси ҳақида:
Huawei компанияси – инфокоммуникация ва инфратузилма ечимларининг, шунингдек ақлли қурилмаларнинг халқаро етакчи таъминотчиси. Унинг асосий иш йўналишлари телекоммуникация тармоқлари, ахборот технологиялари, ақлли қурилмалар ва булутли хизматлардир, шу билан бирга Ҳуавеи рақамли технологиялардан фойдаланиш бизнес учун ҳам, якуний истеъмолчилар учун ҳам қулай ва осон бўлишини таъминлашга интилмоқда ва шу билан ақлли, мукаммал алоқа дунёсини яратишга тобора яқинлашиб бормоқда.
Huawei'нинг кенг қамровли портфелидаги маҳсулотлар, ечимлар ва хизматлар юқори даражада ишончлиликка ва рақобатбардошликка эга. Экотизим бўйича ҳамкорлари билан очиқ биргаликда иш олиб борган ҳолда, Huawei ўз мижозларининг имкониятлари доирасини кенгайтириб, улар учун тижорат салоҳиятини яратмоқда.
Huawei инвестицияларининг катта қисмини глобал ривожланишга ёрдам берадиган фундаментал тадқиқотларни ўтказишга йўналтиради. Компанияда дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатлари бўйича 194 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Huawei – 1987 йилда асос солинган хусусий компания. У бутунлай ходимларига тегишли.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
22:20 / 04.12.2025
Энг оммабоп букламафонлар аниқланди
19:00 / 13.11.2025
Huawei Пекинда инновациялар ва интеллектуал мулк бўйича 6-форумни ўтказди
16:49 / 20.04.2025