Huawei компанияси China Unicom билан ҳамкорликда Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги Сюнъан ҳудудида биринчи 10G кенг полосали интернет тармоғини ишга туширди. Бу ҳақда Mydrivers портали хабар берди.
Қайд этилишича, янгиланган тармоқ дунёдаги илк 50G PON технологияси асосида ишлайди. У орқали ҳар бир фойдаланувчи учун интернет тезлиги анъанавий гигабит даражасидан 10G даражасигача оширилади. Тармоқдаги кечикиш эса бир неча миллисониягача қисқаради.
Синов давомида юклаш тезлиги сониясига 9834 Mbit’ни ташкил этган. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, 8K форматдаги 90 гигабайтли филмни юклаб олишга бир неча сония кифоя қилади.
10G технологиясига ўтиш юқори ўтказувчанлик имконияти талаб қилинадиган сервислар учун шароит яратади. Хусусан, гап 8K формартдаги видеолар оқими, булутли платформалар, шунингдек, қўшимча ва виртуал реалликлар ҳақида кетмоқда.
2025 йил январ ҳолатига кўра, Хитойда 4,25 миллионда 5G база станциялари фаолият юритяпти. Бу бошқа давлатлар орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.















