Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўз хоҳиши билан ишдан олинди
Адлия катта маслаҳатчиси Алижон Абдуллаев, ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан, Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Бунга қадар ДХХ масъул лавозимида ишлаган Абдуллаев 2020 йил ноябрь ойида Бош прокуратурага келганди.
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдашевнинг тегишли буйруғи билан, Адлия катта маслаҳатчиси Алижон Абдуллаев Сиддиқович, ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Алижон Абдуллаев 2020 йил 20 ноябрь куни Бош прокурорнинг буйруғига асосан Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Алижон Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда собиқ Иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси Олий курсларини тамомлаган.
Абдуллаев — тайинловга қадар Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган.
Абдуллаевга қадар 2019 йил 3 июлдан 20 июнга қадар Содиқжон Назаров Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
18:23 / 21.10.2025
Ошкора “рейдерлик”: Бош прокуратура департаменти тадбиркорларнинг миллиардлаб пулларини ғайриқонуний тарзда ушлаб турибди
10:58 / 09.09.2025
Ўзбекистонда 396 та сифатсиз қурилиш объекти аниқланди
12:55 / 24.05.2025
Бош прокуратура ва «Ўзбеккосмос» экологик ҳуқуқбузарликларга қарши бирга курашади
16:01 / 08.05.2025